АПЛ вакили «Вест Ҳем» клуби кеча мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди. Шотландиянинг «Селтик» клубига қарши ўтган баҳс лондонликларнинг йирик, 2-6 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Унда «болғачилар» ҳужумчиси Антонио ўзининг 9 рақамли либосида майдонга тушган ва иккита гол уришга эришган. Аввалги мавсум у 30 рақамда тўп сурар эди.