Кеча хабар бериб ўтганимиздек, Испания кубоги финалига "Барселона"нинг йўл олиши ўйинни "Месталья"га кўчирилишига сабаб бўлиши мумкин. Мадридлик мухлислар азалий рақибнинг финалга чиққани сабаб ҳам финал Мадридда бўлишини ҳазм қила олишмаяпти.
Айнан юқоридаги масалага аниқлик киритиш мақсадида Испаниянинг "AS" нашри мухлислар ўртасида сўровнома ўтказди. "Финал "Сантьяго Бернабеу"да ўтишини хоҳлайсизми" саволи остида ўтказилаётган сўровномада шу кунга қадар 90 мингдан ортиқ мухлислар иштирок этишди ва уларнинг 60 фоизи ўйин Мадридда бўлишидан норози эканини билдириб ўтишган.