Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

“Хоразм” — “Нефтчи” учрашуви тест имтиҳонлари сабаб 29-август кунига кўчирилди“Хоразм” — “Нефтчи” учрашуви тест имтиҳонлари сабаб 29-август кунига кўчирилди

Баҳо:
+ | -

Про лига 14-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Нефтчи” учрашуви 29-август — якшанба куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ЎзПФЛ расмий матбуот хизмати.

Режа бўйича мазкур беллашув 5-августда ўтиши керак эди. Бироқ давлат тест имтиҳонлари
“Хоразм” клубининг уй аренасида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб,
мезбонлар учрашувни 2-августга кўчириш таклифи билан чиқди. Бироқ бу танаффусдан кейинги
ўйинларга тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” клуби режаларига ўзгартириш киритишни тақазо этади.
Шундан келиб чиқиб, Фарғона томони учрашувни 5-август куни “Истиқлол” стадионида ўтказиш
таклифи билан чиқди.

ЎзПФЛ ҳар икки томон таклифини ўрганиб чиқиб, учрашувни 29-август санасига тайин қилди. Шу
тариқа Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-турида 2 та учрашув бўлиб ўтади. 4-август куни
“Янгиер” ўз майдонида “Олимпик”ни қабул қилади. 5-август санасида эса “Динамо” клуби
Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлади, дейилади хабарда.

Манба: UzPFL
Киритилди: 12:01, 28.07.2021.
Ўқилди: 1910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик