Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Ал-Ҳилол» — валиаҳд шаҳзода кубоги соҳиби

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида валиаҳд шаҳзода кубоги финали бўлиб ўтди.

Ар-Риёз шаҳридаги Қирол Фаҳд халқаро стадионида уюштирилган финал учрашувида шу стадионда тўп сурувчи мезбон «Ал-Ҳилол» Даммамнинг «Ал-Иттифоқ» клубини қабул қилди ва кичик фарқ билан ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 9-дақиқасиданоқ «Ал-Ҳилол»дан Қатарнинг «Ал-Аҳлий» жамоасига ижарага берилиб, Шавкат Муллажонов билан бир муддат тўп суриб, яна Саудияга қайтган швейциялик легионер Кристан Вилҳелмссон ҳисобни очган бўлса, 21-дақиқага келиб яна Султон ал-Башийнинг самарали узатмасидан энди Навоф ал-Обид ҳисобни 2:0 га етказди.

Даммамликлар биринчи бўлимнинг ўидаёқ жавоб тўпини киритишди: 35-дақиқада Яҳё аш-Шаҳрий ҳисобнинг 2:1 бўлишини таъминлади, бироқ ўйин охиригача дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Фақат «Қироллик клуби»нинг жанубий кореялик легионери Ю Бюнг-Су 88-дақиқада қизил карточка олганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Манба: www.stadion.uz.

«Қироллик клуби» ҳисобланувчи «Ал-Ҳилол» мана, 5 йилдирки, валиаҳд шаҳзода кубогини ҳеч кимга бермай келаётир. Риёзликлар 1956 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу кубокни 11-марта қўлга киритишди.

Киритилди: 03:14, 11.02.2012.
Ўқилди: 13383 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3838]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3361]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2840]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2743]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2716]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2363]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2305]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2274]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2215]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2012]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик