Кириш Регистрация
20/03 14:00 Австралия 5-1 Индонезия
20/03 15:35 Япония 2-0 Баҳрайн
20/03 16:00 Жанубий Корея 1-1 Уммон
20/03 21:00 Ўзбекистон 1-0 Қирғизистон
20/03 21:00 Эрон 2-0 БАА
20/03 23:15 Қатар 5-1 КХДР
20/03 23:15 Ироқ 2-2 Кувайт
20/03 23:15 Иордания 3-1 Фаластин
20/03 23:15 Саудия Арабистони 1-0 Хитой
21/03 04:00 Парагвай 1-0 Чили
21/03 05:45 Бразилия 2-1 Колумбия
21/03 06:30 Перу 3-1 Боливия
22/03 02:00 Эквадор - Венесуэла
22/03 04:30 Уругвай - Аргентина

"Милан" муҳим ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

“Милан”нинг мавсумдаги учрашувларини томоша қилган одам Иброҳимовичсиз тасаввур қила олмайдигандек. Лекин, бу сафар ўхшади. Иброҳимович дисквалификацияга учрагач, кўпчилик жамоага янги қўшилган Макси Лопеснинг илк дақиқалардан майдонга тушишини кутганди. Йўқ, Аллегри майдолн марказига кўпроқ эътибор қаратган ҳолда, Робиньонинг ўзини қолдирди.

Натижада мезбонлар кўпроқ ташаббусга эга чиқа бошладилар ва Ди Натале ҳисобни очди. Мана бу ўйинчисиз эса “Удинизе”ни умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Ишонаверинг. Бу Ди Наталенинг мавсумдаги 17-голи эди.

Иккинчи таймда Макси Лопес майдонга тушди ва жамоадаги илк голини киритишига 11 дақиқа кифоя қилди. Ал – Шаравининг зарбасини Ҳанданович қайтариб қолди, аммо тўпга биринчи бўлиб Лопез етиб келди. Орадан бироз ўтгач, бу жуфтлик яна бир самарали ҳужум ташкил қилдилар.  Қанотдан Лопеснинг етказиб берган пасини ал-Шарави голга айлантирди – 1:2.

“Удинезе” миланликларга етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. “Милан” эса “Ювентус”ни қувиб ўтиб, турнир пешқадамига айланиб олди. Тўғри, туринликлар икки учрашув кам ўйин ўтказишган.

УДИНЕЗЕ – МИЛАН – 1:2

Голлар:  Ди Натале (19), – Лопес (77), ал-Шарави (85).

УДИНЕЗЕ: Ханданович, Бенатия, Ларангейра, Домицци, Армеро, Абди, Исла (Паскуале, 61), Баста, Пациенца (Торже, 88), Фернандес, Ди Натале (Флоро Флорес, 75).

МИЛАН: Амелия, Абате, Силва, Мексес, Эмануэлсон, ал-Шарави, Месба, Амброзини, Ночерино (Лопес, 66), Зеедорф, Робиньо (Бонера, 88).

Бугун 00,45 да яна бир ўйин бўлиб ўтади. "Кальяри" "Палермо"ни қабул қилади. Қолган ўйинлар эртага...

Киритилди: 00:01, 12.02.2012.
Ўқилди: 12828 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz