Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Токио-2020. Иккинчи олтин! Акбар Жўраев — олимпиада чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Япониядаги ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси иккинчи олтин медални қўлга киритди. Оғир атлетиканинг 109 кг. вазн тоифасидаги спортчимиз Акбар Жўраев олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 193 кг. тош кўтариб, иккинчи ўринни эгаллади. Унинг асосий рақиби Симон Мартиросян эса 195 кг. билан 1-ўринни эгаллади.

Акбар силтаб кўтариш машқида илк уринишда 227 кг.ни ўзига бўйсундириб, камида кумуш медални нақд қилиб қўйди ҳам арманистонлик атлет билан тактик курашга киришди.

Жўраев иккинчи уринишда 234 кг.га буюртма берди, аммо уни кўтаришда хатога йўл қўйди. Ватандошимизда сўнгги уриниш қолгани боис, мураббийлар буюртмани 237 килога ўзгатиришди. Акбар Жўраев уни муваффақиятли кўтарди ва олимпиада рекордини ўрнатди.

Симон эса ҳам олимпия рекордини янгилаш, ҳам олтин медални қўлга киритиш учун 238 кг.га буюртма берди. Аммо арман спортчиси қолган икки уринишида ҳам бу оғирликни кўтара олмади. Тактик курашда ўзбекистонлик мураббийлар рақибни енгишди.

Натижада, Акбар Жўраев ўз вазн тоифасида чемпионлик унвонига сазовор бўлди. Мартиросян эса бу сафар ҳам кумуш билан чекланмоқда (Рио-2016да у Руслан Нуриддиновдан ортда қолганди.

Оғир атлетика, эркаклар, 109 кг.

1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) — 193 + 237 (OR) = 430 кг. (OR)
2. Симон Мартиросян (Арманистон) — 195 + 228 = 423 кг.
3. Артур Плесниекс (Латвия) — 180 + 230 = 410 кг.
4. Тимур Наниев (Россия) — 188 + 221 = 409 кг.
5. Христо Христов (Болгария) — 189 + 219 = 408 кг.
6. Юн Сеонг Жин (Ж.Корея) — 180 + 220 = 400 кг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:53, 03.08.2021.
Ўқилди: 8137 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.