Япониядаги ёзги олимпия ўйинларида бугун енгил атлетиканинг баландликка сакраш турида икки нафар ҳаюртимиз саралаш баҳсларида иштирок этишди.
Фаолияти давомида тўртинчи олимпиадада иштирок этаётган Светлана Радзивил саралаш баҳсларида бироз оғирроқ ҳаракат қилди. У 182 ва 186 см. баландликларни бир уринишда забт этган бўлса, 190 см.дан эса учинчи уринишда сакраб ўтди. Бироқ 193 см. баландликни ҳамюртимиз 3та уринишда ҳам забт эта олмади. Ваҳоланки, Радзивилнинг шахсий рекорди 197 см бўлиб, у мазкур натижада жорий қилда қайд этган эди.
Финал йўлланмаси учун норма 195 этиб белгилангани учун 34 ёшли Светлана саралашдаёқ ўз иштирокини якунлади.
23 ёшли Сафина Саъдуллаева эса ўз гуруҳида 2-ўринни банд этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Сирдарёлик қизимиз 186, 190 ва 193 см. баландликлардан илк уринишдаёқ ўтиб кетган бўлса, у 195 см.ни иккинчи уринишда забт этди.
Шу тариқа, Саъдуллаева финалда иштирок этадиган 14 нафар атлет сафидан ўрин олди. Финал эса 7 август санасига белгиланган.