«Лестер» ҳимоячиси Уэсли Фофана «Вильярреал»га қарши ўртоқлик учрашувида оғир жароҳат олди. Афтидан, Фофана оёғини синдириб олган.
Уэсли Фер Ниньо билан курашда қўпол ҳаракат олиб борди. Натижада у замбилда майдонни тарк этди.
Шубҳасиз, Фофана янги мавсумнинг бошланиш баҳсларини ўтказиб юборади. Балки қишдан олдин қайтмаслиги ҳам мумкин.
Маълумот учун, ўтган мавсум Фофана барча мусобақалар доирасида «тулкилар» либосида 38 ўйин ўтказди.