"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман Гампер кубоги доирасиаги "Ювентус"га қарши ўртоқлик учрашувидан (3:0) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз Депай билан шартнома имзоладик ва бугун у мазкур битим қанчалик тўғри бўлганинии исботлади. Ярим ҳимоячилар кўпроқ гол уришлари керак, умуман олганда бутун жамоа ўзининг ўйинини кўрсатиши керак. Дунёнинг энг яхши ўйинчисини [Месси] доимо соғиниб қоламиз, лекин сиз буни қабул қилиб, ишга киришингиз керак. Ўтмиш ҳақида ўйлашдан фойда йўқ, бизда умидли жамоа бор.
Бугун жуда яхши натижага эришдик ва ўйин жиҳатидан анча юқори даражамизни кўрсата олдик. Нето жуда яхши ўйин кўрсатди ва биз олдинга яна бир қадам ташладик.
Олимпиадада ўйнаган болалар ҳали қайтмаган, лекин ҳамма йиғилганда, биз бундан ҳам
яхшироқ ўйнаймиз. Биз мавсумнинг биринчи ўйинига яхши тайёргарлик кўриш учун тўғри йўлдамиз”, - дейди Куман.