"Виссел Кобе" яна бир "Барселона"да тўп тепган футболчини ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.
Испаниялик футболчи Боян Кркич фаолиятини эндиликда Япония клубида давом эттирадиган бўлди. У клубга эркин агент сифатида келиб қўшилди. Футболчининг қанча вақтга қадар шартнома тузгани ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, унинг аввалги клуби Канаданинг "Монреаль" клуби эди.