«Атлетико Мадрид» клуби собиқ футболчиси Диего Костани Бразилия жамоаси ўз сафига таклиф қилмоқда. Ҳужумчи ўтган йили декабрь ойидан буён ишсиз саналади. «Mundo Deportivo» нашри хабарига кўра, Коста ортиқ Европада фаолият юритмоқчи эмас.
Унга португаллар таклиф билан чиқишган. Аммо 32 ёшли футболчи «Бенфика»нинг таклифини рад этган. Туркия вакили «Бешиктош» ҳам қизиқиш билдиргани айтилган.
Ҳужумчининг ўзи эса собиқ жойи бўлган «Атлетико Минейро»га қайтишни ният қилган. Бразилия клуби Коста билан шартнома имзоланиши учун барча нарсага тайёрлигини билдирган.