Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Наполи" ҳужумчиси "Интер"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Sky Sport Italia нашри. Манбага кўра, футболчи "Наполи"нинг клуб президенти Аурелио Де Лаурентис билан зиддият туфайли шартномани узайтириш таклифини рад этган.

Инсиньенинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг ёзигача мўлжалланган. Маълум бўлишича, "Наполи" раҳбарияти Инсиньени 30 миллион еврога сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Миланнинг "Интер" клуби форвард хизматларига қизиқиш билдирган.

Инсинье ўтган мавсумда "Наполи" таркибида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлган. Ҳужумчи Евро-2020да Италия терма жамоаси таркибида ўйнади ва жамоа билан Европа чемпиони бўлди.

Киритилди: 11:53, 12.08.2021.
Ўқилди: 2074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3312]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2334]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2087]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2009]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1930]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1869]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1834]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1823]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1779]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1751]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик