Ҳимоячи Стефан Савич 2015-йилда "Фиорентина"дан "Атлетико"га ўтишга қарор қилгани ҳақида гапирди.
"Мен "Атлетико"га келганимдан буён клуб жуда кўп ўсди, уни майдонда ҳам, ташқарисида
ҳам кўриш мумкин. Бугун бизнинг жамоамиз дунёнинг энг йирик клублари билан рақобатлаша
олади. Менга лойиҳамиз, клуб ва жамоанинг ўсиши ёқади. Англия ва Италияда ўйнаганимдан
сўнг, мен дунёнинг энг яхши лигасида ўйнашни хоҳлардим ва бу Ла Лига.
Олти йилдан буён бу ерда бўлганимдан хурсандман ва шартномамни охиригача тузиб, Ла
Лигада ўйнашни давом эттиришга умид қиламан, бу юқори савияли турнир. Шунча йилдан сўнг
Испания чемпионлигини қўлга киритганимдан, ўтган мавсумдаги барча натижаларимдан
хурсандман. Ўйлайманки, биз яна жиддий нарсага эриша оламиз", - дейди Савич.