Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Наполи» Инсиньега нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчи Лоренсо Инсиньени 25 миллион еврога сотишга тайёр, деб хабар беради Sky Sport Italia. Манба берган хабарга кўра, футболчига «Интер», «Эвертон» ва «Зенит» қизиқиш билдирмоқда.

Инсиньенинг «Наполи» билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Энди томонлар шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормаяпти. Италия матбуоти хабарига кўра, «Наполи» юқори молиявий талаблар туфайли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Бундан ташқари, клуб президенти Аурелио де Лаурентис Инсинье билан хайрлашмоқчи, чунки у 2019 йилда футболчилар машғулотдан бош тортган пайтда уларга қўшилган.

Ўтган мавсумда Инсинье «Наполи» таркибида барча мусобақаларда 48 ўйинда қатнашди ва 19 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳужумчи Евро-2020да Италия терма жамоасида ўйнади ва жамоа таркибида Европа чемпиони бўлди.

Киритилди: 07:06, 13.08.2021.
Ўқилди: 1745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.