Кириш Регистрация
21/04 00:00 Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао
21/04 20:00 Сурхон 1-0 Навбаҳор
22/04 00:00 Жирона 1-3 Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм 1-2 Ноттингем Форест
22/04 16:00 Замин - Қизилқум
22/04 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912
22/04 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz
22/04 18:00 Хоразм - Жайхун
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона - Мальорка
23/04 21:30 Торино - Удинезе
23/04 21:30 Кальяри - Фиорентина
23/04 21:30 Женоа - Лацио
23/04 21:30 Парма - Ювентус
23/04 22:00 Сельта - Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас

ФИФА янги рейтингида термамиз 83-поғонадан жой олди...

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси – ФИФА мамлакат миллий жамоаларининг 12 август ҳолатига кўра янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси рейтингда 3 поғона юқорилаб, 1284 очко билан 83-ўринга кўтарилган. Бунгача миллий жамоамиз 86-ўринда бўлса, 2020 йилнинг март ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар 85-поғонани эгаллаб турганди.

ФИФА рейтингини 1 822 очко билан Бельгия бошқармоқда. Копа Америка финалида ўйнаган Бразилия 2-ўринга кўтарилган бўлса, Евро-2020ни нимчоракфиналда якунлаган Франция 3-поғонага тушган. Европа чемпионати финалчилари – Англия (1753) ва Италия (1745) бешликдан жой олган. Аргентина, Испания, Португалия, Мексика ва АҚШ кучли ўнликдан жой олган.

Осиё жамоалари орасида Япония (24-ўрин) пешқадам бўлса, Эрон (26) ва Жанубий Корея (36) учликдан жой олган. Қатар (42), Саудия Арабистони (61), БАА (68), Ироқ (70), Хитой (71), Уммон (79), Сурия (80) ўнликдан ўрин олган, Ўзбекистон қитъада 11-поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Сингапур (5:0) ва Яманни мағлуб (1:0) этган бўлса-да, Саудия Арабистонига ютқазиб (0:3), ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичига чиқа олмаган эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:49, 13.08.2021.
Ўқилди: 4769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz