«Эвертон» бош мураббийи Рафаэл Бенитес ярим ҳимоячи Хамес Родригес фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги миш -мишларга изоҳ берди.
Мен яқинда Хамес билан гаплашдим. Шубҳасиз, у ўзини изоляция қилгани учун ҳозирча машғулотларда қатнашмаяпти, лекин ҳеч қандай муаммо йўқ, биз у билан келажакни муҳокама қиламиз.
Биз барча футболчиларнинг агентлари билан мулоқотда бўламиз, ҳар доим клуб ва ўйинчи учун энг яхши ечимни топишга ҳаракат қиламиз", - деди Бенитес.