"Фламенго" таркибида тўа сураётган Роналдиньо Босния ва Герцоговинага қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақида AP нашри хабар бермоқда.
"Роналдиньо лойиҳамнинг бир қисми. Лойиҳага эса ҳозир унинг ўйинлари қовушмаётгани учун ўзгартиришлар киритмоқчи эмасман".
"Кака? У мен ундан кутган даражада ўйнаётгани йўқ", - дея терма жамоа таркиби ҳақида бош мураббий Мано Менезес ўз фикрларини билдирб ўтди.
Бразилиянинг Босния ва Герцоговинага қарши майдонга тушадиган таркиби:
Дарвозабонлар: Диего Алвес («Валенсия», Испания), Жулио Сезар («Интер», Италия), Рафаэл («Сантос»);
Ҳимоячилар: Адриано («Барселона», Испания), Алекс Сандро («Порту», Португалия), Даниэл Алвес («Барселона», Испания), Данило («Порту», Португалия), Давид Луиз («Челси», Англия), Деде («Васко да Гама»), Луизао («Бенфика», Португалия), Марсело («Реал» Мадрид, Испания), Тиаго Силва («Милан», Италия).
Ярим ҳимоячилар: Элиас («Спортинг», Португалия), Фернандиньо («Шахтер», Украина), Гансо («Сантос»), Эрнанес («Лацио», Италия), Лукас («Сан-Паулу»), Сандро («Тоттенҳэм», Англия), Роналдиньо («Фламенго»);
Ҳужумчилар: Халк («Порту». Португалия), Жонас («Валенсия», Испания), Леандро Дамиан («Интернасьонал»), Неймар («Сантос»).