Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дамир Темировга «қизил карточка» тўғри берилдими? Ёки «Металлург» адолат қарор топишини истайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2021 йилги мавсумда ўйинларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш борасида бир қатор саъйи ҳаракатларни амалга оширди. Хусусан, бугунги кунда халқаро майдонларда кенг фойдаланилаётган  VAR – реферининг видео ассистенти Ўзбекистон чемпионати ҳамда Кубоги баҳсларига олиб кирилганлиги катта воқеилик бўлди. Бу билан футболимиз мутасаддилари ўйинлар атрофидаги турли гап сўзлар, бўҳтон ва миш-мишларга барҳам беришни мақсад қилганди. Мавсум бошида битта VAR машинаси фаолият юритган бўлса, эндиликда улар сони иккитага етди. Бошқача айтганда битта турда VAR хизматидан фойдаланиш ҳажми ошди. Буларнинг барчаси кишини хурсанд қилади. Зеро, бундан кўзланган мақсад ўзбек футболида нотўғри қарорларнинг олдини олиш, хатоларга максимал даражада барҳам беришдан иборатдир.

Аммо VARдан тўғри фойдаланаяпмизми? Ўзбекистонда VAR футболимиз тараққиётига, ўйинларнинг шаффофлигига қанчалик самарали ёрдам бераяпти? Шу каби саволларга куни кеча Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Металлург” учрашуви мисолида жавоб излаб кўрсак...

Ўйинда VAR (видео рефери ассистентлари) вазиятларга бир неча марта аралашди. Бош ҳакам қарорларини ўзгартиришига, иккиланишига сабаб бўлди.

Биринчиси ва назаримизда ўйиннинг якуний натижасига асосий таъсир кўрсатган ҳолат 15-дақиқада содир бўлди. Майдоннинг чап қанотида “Металлург” ярим ҳимоячиси тўпни шеригига етказиб бериш мақсадида оёғини узатиб ташланди. У биринчи бўлиб тўпга улгурди. Вазият видеотасвирда яққол кўринган. Бу орада тўпга кечикиб келган Лутфулло Тўраев оёғини сирпаниб келаётган Дамир Темировнинг оёғи тўғрисига қўяяпти ва тўқнашувдан футболчиларнинг қочиши амри маҳол эди. Ўйинчиларнинг иккаласи ҳам хоҳламаган тарзда бу ҳолат юз берди. Учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров иккиланиб ўтирмасдан жарима зарбасини белгилади. Майдонга ҳатто шифокор ҳам тушгани йўқ. Лутфулло Тўраев ўрнидан туриб, ўзи жарима зарбасини амалга ошириш тараддудига тушди. Айнан шу лаҳзада вазиятга VAR аралашди. Зокир Қодировни монитор қаршисига чорлаб, унга ҳолатни “синчиклаб” ўрганишни тавсия этишди. VARдагилар қандай фикрлар берганлиги томошабинга албатта қоронғулигича қолди. Бош ҳакам эса бир муддат ҳолатни ўрганиб бўлганидан кейин майдонга қайтди ва... Дамир Темировнинг ёнига келиб чўнтагидан қизил карточка чиқарди.

Жуда қизиқда? Бу ҳолат бўйича Дамир Темировни оқлаш ниятимиз йўқ. Аммо вазият қизил у ёқда турсин, сариққа ҳам тортармиди, деб ўйланиб қолдик. Атайлаб, қасддан қилинмаган ҳолат, ўйин вазияти бўлса... қолаверса,  “қалдирғочлар” томонидан жиддий эътироз ҳам туғилмади. Жабрланувчи Лутфулло Тўраев ўрнидан ўзи турди ва зарба беришга ўзи тайёрланаётганди. VARнинг аралашуви, тан олиш керак, яхши кечаётган ўйинни “бузиб қўйди”. “Металлург” 75 дақиқа майдонда камчилик бўлиб ўйнашга “маҳкум этилди”.

Худди шу каби ҳолат Coca Cola Суперлигаси 7-турида “Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувида ҳам кузатилганди. Жиззахликлар ҳимоячиси Искандар Шойқулов майдон марказида мезбонлар вингери Шаҳзодбек Ғофурбековнинг оёғига очиқчасига ташланди. Хавфли контакт бўлди. Футболчи жароҳат олиши мумкин эди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол чўнтагидан сариқ карточка чиқариб, жиззахликлар ҳимоячисини огоҳлантирди. Қарорига бироз шубҳаланган Норсафаров кейин монитор ёнига ҳам бориб келди. Бироқ қарорида қолди – сариқ карточка.

Худди ўша учрашувдан яна бир ҳолат. Майдон марказида яна тўқнашув. Бу сафар Шаҳзодбек Нурматовнинг оёғига Аюбхон Нўъмонов зарба бераяпти. Фирдавс Норсафаров “Сўғдиёна”нинг бу ўйинчисига ҳам сариқ карточка кўрсатаяпти. Қолаверса, у VARдаги ҳакамларга вазият бўйича қарор қабул қилганлигини ва уни ўзгартириш ниятида эмаслигини таъкидламоқда. Бизни қизиқтираётгани деярли бир хил ҳолатларда турлича талқин ва хилма хил қарорлар қабул қилинаётганлиги. Олмалиқдаги учрашувда юз берган ҳолатдан хавфлироғида футболчилар огоҳлантирилмоқда.

“Бунёдкор” билан ўйинда эса атайлаб – қасддан қилинмаган, сирпаниш натижасида юз берган ҳолатда ўйинчи майдондан четлатилаяпти. Устига устак ўйиннинг бошида – 15-дақиқасида. Меҳмон жамоа 75 дақиқа майдонда камчилик бўлиб ҳаракат қилишга “маҳкум этиляпти”.

Биз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар уюшмасидан, “Sport” телеканалидаги “Рефери тайм” дастуридан мазкур ҳолатни яна бир бор жиддий ўрганиб чиқишларини сўраб қолардик. Учрашув натижасини албатта ўзгартириб бўлмайди. Бироқ футболчига нотўғри кўрсатилган жазони ўзгартириш, енгиллаштириш мумкин.

Икки кун муқаддам Россия премьер лигасида юз берган ҳолатни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. “Ахмат” посбони Георги Шелияга “Рубин” билан ўйинда VARнинг аралашуви туфайли сариқ карточка қизилга айланган ва дарвозабон майдондан четлатилганди. Россия футбол уюшмаси бу ҳолатни турдан кейин қайта кўриб чиқди ва футболчига қизил карточка ноҳақ берилганлигини тан олди ва Шелиянинг кейинги турда “Динамо”га қарши учрашувда жамоасига ёрдам беришини таъминлади. Бизда ҳам ЎФА адолатни тиклашига умид қиламиз.

"Металлург" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 23:10, 14.08.2021.
Ўқилди: 3016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.