Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Назорат учрашуви: «Говерла-Закарпатье» (Украина) - «Насаф» - 1:0

Баҳо:
+ | -

Кеча Анталияда олтинчи назорат учрашувида майдонга чиққан қаршиликлар йиғин давомида илк мағлубиятга учрашди.
 
Ушбу ўйинда “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев қуйидаги таркибни майдонга туширди: Зуҳуров, Каримов, Малишич, Жиямуродов, Гадоев, Бойдуллаев, Неъматов, Переплёткинс, Геворкян, Мирҳолдиршоев, Токич.
Захирадан майдонга тушганлар: Камолов, Аъамов, Бойматов, Алланиёзов, Санақулов, Юсупов.
 
Ўйиндан бир неча соат илгари ёғиб ўтган кучли жала майдоннинг ҳолатига бироз салбий таъсир кўрсатган бўлса-да, учрашув шиддатли курашлар остида кечди. Қолаверса, бир қатор етакчи футболчилар - Носир Отақўзиев, Шавкат Раимқулов, Ботир Қораев, Илҳом Шомуродов, Иван Бошковичга бош мураббий ҳордиқ беришга қарор қилди.  Шу боис улар бу ўйинда майдонга тушишмади.  Дарвоқе, жамоамизда кўрикда бўлган  сербиялик Братислав Ристич жамоа сафини тарк этган бўлса, кечадан бошлаб хорватиялик ҳужумчи Ника Токич жамоамиз сафида кўрикда бўлиб турибди.
 
Ўйин жамоамиз устунлиги остида кечса-да, рақиб тезкор қарши ҳужумлар билан дарвозамиз томон хавф солишга уринди. Бир вазиятда Переплёткинс узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Аммо зарба кучли бўлса-да, мўлжал ноаниқ эди.
 
Орадан кўп ўтмай рақиб футболчилари Шуҳрат Мирҳолдиршоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жабрланувчининг ўзи жарима тўпини дарвозага йўналтирди. Аммо “Говерла” посбони бу сафар яқин пастки бурчакка йўл олган тўпни қайтаришга улгурди.
 
29-дақиқада учрашувни бошқариб бораётган туркиялик ҳакам “Насаф” футболчиси рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади ва дарвозамизга 11 метрлик жарима тўпи белгилади.  Украиналиклар ҳужумчиси тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади. Зуҳуров ҳам тўп йўналишини топди. Бироқ, тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди...
 
Иккинчи бўлимда ҳам ташаббусга эга бўлсак-да, сўнгги зарбани беришда футболчиларимизда аниқлик етишмади. Албатта футболчиларимиз Анталияда деярли икки ҳафтадан бери машғулотларни ўтказишмоқда ва кунора назорат ўйинларини ўтказишмоқда. Бу  учрашувда  футболчиларимиз ҳаракатларида чарчоқ аломатлари сезилди. Қолаверса, Геворкян, Переплёткинс сингари тажрибали футболчилар ўрнига ёш, умидли футболчилар майдонга туширилди. “Насаф”нинг қанотлардан уюштирган хавфли ҳужумлари голга айланишига ҳар сафар нимадир тўсқинлик қилаверди. Ўйин шу тахлит якунланаётган бир пайтда кутилмаганда рақибмиз тўп киритишнинг уддасидан чиқди.Чап қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни “Говерла” ҳужумчиси боши билан дарвозага йўллади. Дастлаб тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Аммо қайтган тўпни яна бир уринишда рақиблар дарвозага йўллашди - 0:1.
 
Футболчиларимиз йиғин доирасида навбатдаги учрашувни эртага, 16 февраль куни Украина премьер-лигаси вакили “Заря” (Луганск) клубига қарши ўтказишади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:22, 15.02.2012.
Ўқилди: 10205 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.