Мадрид клуби мураббийи "Алавес"га қарши Ла лиганинг илк ўйинидаги муваффақиятидан сўнг (4:1) журналистларнинг саволларига жавоб берди. Дубл муаллифи Карим Бензема алоҳида илтифотларга лойиқ эди. Шунингдек, мураббий Азарни ҳам мақтаб ўтди.
"Азар ажойиб ўйин кўрсатди. Биринчи бўлим бироз секин ўтди. Иккинчи бўлимда бизнинг ҳужумларда кўпроқ сифат бор эди. "Алавес" ҳимояда яхши ўйнади.
Алаба ҳар доим ҳам орқада қолмайди. Бизда бу ўринда кўплаб ижрочилар бор. Алаба ҳимоя марказига чиқиши мумкин.
Бензема учрашувдаги вазиятларни жуда яхши ўқийди. У жуда етук футболчи. Энди у беш йил олдинги ҳолатга қараганда анча баркамол бўлиб улгурди", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" иккинчи турда сафарда "Леванте" билан ўйнайди.