Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Элмар Аминов 80 ёшда

Баҳо:
+-1 | -

1932 йилнинг 23 январь куни Қўқон шаҳридаги машҳур академик Олим Аминов хонадонида таваллуд топган Элмар Аминов ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш. Мустақилликдан кейин ташкил этилган Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи раҳбари сифатида фаолият олиб борган бу инсон шунингдек “Пахтакор” футбол клубининг илк жамоа бошлиғи экани билан ҳам машҳурдир.

Ўсмирлик вақтида шайбали хоккей бўйича Санк-Путурбург (Ленинград) чемпиони бўлган Элмар Олимович Геннадий Красницкий, Юрий Пшеничников, Биродар Абдураимов каби футболчиларнинг Собиқ Иттифоқ терма жамоасига таклиф этилишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган.

Бугун ЎФФ фаҳрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов бошчилигида ташкилотнинг бир қатор раҳбарлари Элмар Олимович Аминовни қутлуғ ёш билан муборакбод этишди. Жумладан ЎФФ биринчи вице-президенти ва бош котиби Сардор Раҳматуллаев, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов, ҳакамлар бошқармаси вакиллари Бобур Ҳайдаров ва Ноил Лутфулин, шунингдек футбол фаҳрийларидан Тўлаган Исоқов, Равшан Усмонхўжаев, Аҳрор Иноятов, Ахбор Имомхўжаев, Наримон Жалолов, Вильгелм Қаҳҳоров, Салим Эшмуҳамедов, Улуғбек Қориёқубов, Баҳодир Иброҳимов, Вячеслав Солохо, Лаврентий Илуридзелар иштирок этишди.

Наримон Жалолов нутқидан кейин сўз олган юбиляр ЎФФнинг эътиборидан ғоятда мамнун эканини ва даврадаги инсонлар билан бирга фаолият олиб борганидан бахтиёр эканини айтиб ўтди. Юбилей сўнггида Элмар Аминовга зарбоф тўн кийдирилди. ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев эсдалик совғалар қаторида Геннадий Красницкий номидаги медални ЎФФ президенти Мираброр Усмонов номидан Элмар Аминовга тақдим этди.

P.S. Элмар Аминов хизмат сафари билан Москвада бўлгани сабаб, ҳафта бошида пойтахт Тошкентга етиб келди. Шу сабабли уни тақдирлаш маросими сал кам бир ойга чўзилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:39, 15.02.2012.
Ўқилди: 11738 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.