Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

АПЛ тарихидаги энг кўп хет-трик муаллифлари

Баҳо:
+ | -

Англия Премиер Лигаси дунёдаги энг сермаҳсул ҳужумчиларга мезбонлик қилувчи турнир ҳисобланади. Бу чемпионатда барча тоифадаги футболчилар: ҳужумчилардан тортиб то дарвозабонларгача гол уриш бахтига муяссар бўлган. Лекин, табиийки ҳужумчи мақомидагилар қолганлардан кўра кўпроқ гол уриши керак. Бу эса АПЛда ягона ўйиннинг ўзида бир ўйинчининг учталаб гол уришини таъминлаб беради. Ҳозир эса ана шундай хет-трик голларни энг кўп дарвоза томон йўллаган футболчилар ҳақида гаплашамиз.

10. Робин ван Перси, «Арсенал» ҳамда «МЮ» (5та)

Нидерланд ўғлони Англиядаги фаолияти давомида икки машҳур клубда тўп сурди ва АПЛда умумий бешта хет-трик муаллифига айланди. Ҳужумчининг сўнгги қайд этган хет-тригида «қизил иблислар» «Астон Вилла» устидан ғалаба қозонган эди. Ушбу шонли даврда клуб сўнгги марта Фергюссен қўл-остида АПЛ ғолиблигига эришган.

9. Дмитри Бербатов, «Фулхем», «Тоттенхем» ҳамда «МЮ» (5 та)

Худди ван Перси каби, Бербатов ҳам бир пайтлар «Олд Траффорд» ўйингоҳининг энг севимли вакилларидан бири бўлган. У «шпорлар» сафидаги трансферидан сўнг, ажойиб ўйинлар кўрсатган эди. Жадвалда эса Бербатов ван Персидан олдин тилга олинади. Негаки, у 5 та хет-трикка ундан кўра камроқ ўйинда эришган(229 та. ван Персида эса 280 та).

8. Луиз Суарез, «Ливерпуль» (6та)

Суарез 2014 йилда «Барселона»га ўтишидан олдинроқ АПЛда ўз номини ўчмас қилиб ёзиб кетишга улгурган эди. Ургуайлик футболчининг хет-триклари ичида энг кўп эсланадигани 2012 йилда «Карров Род»даги «Норвич»га қарши урган голлари бўлса керак. Луиз Премиер лиганинг бебаҳо таланти эди.

7. Уэйн Руни, «Эвертон» ҳамда «МЮ» (7 та)

Дастлаб, «Эвертон» таркибидаги ажойиб ҳаракатларидан кейин, собиқ Англия терма жамоаси аъзоси Манчестерга йўл олиб, «МЮ»нинг барча даврлардаги топ голурар футболчисига айланди. У 253 марта рақиб дарвозасига йўл топа олган эди.

6. Майкл Овен, «Ливерпуль», «МЮ», «Ньюкасл» ҳамда «Сток Сити» (8 та)

Овен ўз фаолияти давомида АПЛнинг тўрт клубида тўп сурган. Бу вақт давомида у 326 марта майдонда ҳаракат қилиб, 8 та хет-трик муаллифига айланган. Ҳужумчининг лигадаги голлари сони 150 тани ташкил этади.

5. Терри Анри, «Арсенал» (8 та)

Собиқ Франция терма жамоаси ҳужумчиси АПЛнинг 258 та ўйинини кўрган бўлиб, унда 8 марта 3 тадан голни расмийлаштиришга муваффақ бўлган.

4. Ҳарри Кейн, «Тоттемхем» ҳамда «Норвич Сити» (8 та)

Ҳарри Кейннинг жадвалда Анри ҳамда Овендан юқорида туришига сабаб, у афсонавий жуфтликка қараганда камроқ лига ўйинида майдонга тушган. У эндигина 245 ўйинини ўтказди. Аммо ҳужумчи аллақачон саккизта хет-трик муаллифи бўлиб, унинг АПЛда қолиши ушбу кўрсаткични оширишга замин яратади.

3. Робби Фовлер, «Ливерпуль», «Лидс», «Манчестер Сити» ҳамда «Блекберн» (9 та)

Собиқ жамоадоши Овен каби Фовлер ҳам АПЛдаги фаолияти давомида тўртта клуб шарафини ҳимоя қилган. У мана шу давр мобайнида 379 марта майдонга тушиб, 9 та хет-трикни уддалай олган. Ҳужумчи ўзига хос услубият эгаси эди.

2. Алан Ширер, «Ньюкасл» ҳамда «Блекберн» (11 та)

1995 йилда «Блекберн»га АПЛ тожини тақдим этгач, Ширер ўзи улғайган клуб – «Ньюкасл»га қайтади. У ўзининг жонажон клубида зафарли юришларини давом этиб, 11 марта хет-трик муаллифига айланди. У 260 марта гол урган ва бу голларининг натижаси ўлароқ хет-триклар қайд этганди. Унинг рекордини битта ҳужумчи янгилашга улгурди. Бу Серхио Агуэродир.

1. Серхио Агуэро, «Ман Сити» (12 та)

«Шаҳарликлар» сафидаги ажойиб ҳаракатлари билан эсланадиган аргентиналик афсонавий ҳужумчи 12 марта хет-трик муаллифлигига эга. У бу борада мутлақ рекордчига айланди. Ушбу рекорд ўрнатилганига кўп бўлмади. Ҳозирда «Барселона» футболчисига айланган Агуэро ўтган мавсумда «Астон Вилла»га қарши 6-1 ҳисобида якунига етган ўйинда Ширер рекордини йўққа чиқарган эди.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:19, 16.08.2021.
Ўқилди: 4098 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4303]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [4056]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3619]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3612]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [3028]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2948]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2926]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2574]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2495]

Снейдер тен Хаг "МЮ"да қачон обрўсини йўқотганини айтди [2222]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.