Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 10 поғона пастлади

Баҳо:
+-1 | -

Бугун ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. 29 февраль куни БАА миллий терма жамоасига ютқазган Ўзбекистон рейтингда 10 поғона тушишга мажбур бўлди. Терма жамоамиз 77-ўринни эгаллаб турибди.

Ўтган ой рейтингида Осиёнинг 5-жамоаси бўлиб тургандик. Бу сафар биздан Хитой ўтиб кетди — 6-ўрин. ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида ўз иштирокини давом эттираётган Ироқ ва Иордания терма жамоалари эса мос равишда 79 ва 82-ўринларни банд этишган. Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари тўплаган баллар ўртасидаги фарқ эса 16тани ташкил қилмоқда.

Осиёда эса Австралия терма жамоаси 1-ўринга кўтарилиб олишди. Яшил қитъа вакиллари 1 поғона пастлаб 22-ўринга жойлашишди. Япония терма жамоаси нақ 11 ўрин пастга тушиб кетди (30-ўрин). Жанубий Корея 34-ўринни эгаллаб турган бўлса, 47-ўрин Эронга тегишли бўлиб турибди.

Умумий рейтингнинг энг юқори поғонасида ҳамон Испания жойлашган. Германия эса Голландияда ўтиб кетиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Уругвай ва Англия эса 4 ва 5-ўринларни эгаллаб туришибди. Бразилия ўз ўрнини Португалияга бўшатиб, 7-ўринга тушиб кетди. Шунингдек, Италия ва Хорватия терма жамоалари ҳам ўзаро ўрин алмашишган.

Кутилганидек, Африка терма жамоалари кўтарилишга муваффақ бўлишди. Африка миллатлар кубоги финалчиси Кот-д'Ивуар 3-поғона кўтирилиб, 15-ўринга жойлашган бўлса, Африканинг янги чемпиони Замбия 28 поғона кўтарилган (43-ўрин). Габон эса нақ 46-ўрин юқорига кўтирилди!

Янги рейтинг жадвали билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 15:35, 15.02.2012.
Ўқилди: 12563 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик