«Фиорентина» марказий ҳимоячиси Никола Миленкович ёзда клубини ўзгартирмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, Миленкович Премьер-лига жамоалари унга қизиқиш билдирганига қарамай, «бинафшалар» сафида ўйнашни давом эттиришга қарор қилган.
Шунингдек, «Тоттенхэм» ва «Вест Хэм» ҳам Миленковичга даъво қилишган эди.
Никола «Фиорентина» билан шартномасини 2 мавсумга узайтиришга рози бўлди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарида тугайди.