Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни аяб ўтирмади

Баҳо:
+1 | -

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал учрашувлари доирасидаги бир қанча баҳслар бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар ичида энг қизиқарлиси деб тахмин қилинган баҳс Қаршида бўлиб ўтди. Унда "насаф" ўз майдонида Бекоьоднинг "Металлург" клубини қабул қилди ва йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Қаршиликлар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этган бўлса, Андрия Калудерович дубл муаллифига айланди. Тошкент вилояти жамоаси сафидан эса Камолиддин Тожиев ва Дилшод Раҳматуллаев ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.

"Насаф" – "Металлург" 5:2

Голлар: Андрия Калудерович 12, 1:0 Камолиддин Тожиев 33, 1:1 Дилшод Раҳматуллаев 43, 1:2, Андрия Калудерович 54, 2:2, Ҳусайн Норчаев 66, 3:2, Ҳусайн Норчаев 75, 4:2, Ҳусайн Норчаев 5:2

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Ҳусайн Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов, 99. Андриа Калудерович

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 10. Шаҳзодбек Нурматов, 21. Камолиддин Тожиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 30. Иброҳим Ибрагимов, 48. Дилшод Раҳматуллаев, 55. Акбар Исматуллаев, 70. Муҳаммад Исаев, 79. Бобир Давлатов, 80. Фарруҳ Иброҳимов

Киритилди: 21:44, 19.08.2021.
Ўқилди: 4061 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.