Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

АПЛ. «Саутгемптон» - МЮ учрашуви учун превью

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 2-туридан ўрин олган «Саутгемптон» ва "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун ўтказилади.

Мазкур баҳс олдидан қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз.

«Саутгемптон» ўз уйида бўлган МЮга қарши 10 баҳснинг барчасида ғалаба қозона олмаган (4 дуранг, 6 мағлубият). Яна бир қизиқ томони шундаки, ушбу ўйинларнинг олтитасида жамоа ҳисобда олдинда борган.

Адам Армстронг АПЛ доирасида «Саутгемптон» учун ўзининг дастлабки икки ўйинида гол киритган учинчи футболчи бўлиши мумкин. Бунга қадар Маноло Габбиадини (2017) ва Анри Камара (2005) ушбу ишни уддалашган.

Мағлубиятдан қутулиб қолинган тақдирда, МЮ «Арсенал»нинг 2003-2004 йиллар давомида қайд этган сафардаги 27 мағлубиятсиз церийасини такрорлаган бўлади.

"Манчестер Юнайтед" жорий йилнинг февраль ойида «Саутгемптон» клубини 9:0 ҳисобида мағлуб этиб, АПЛ тарихида энг йирик ғалабани қўлга киритган жамоага айланган эди.


Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Крейг Поусон

Қанот ҳакамлар: Ян Ҳассин, Ричард Вест

Захира ҳаками: Жарред Жиллет

ВАР: Андре Марринер

ВАР ёрдамчиси: Ли Битс

Жамоалар АПЛда умумий 44 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 28 тасида манкунианликлар ғалаба қозонган, 7 бор эса мағлуб бўлишган ва 9 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.


Тахминий таркиблар

Саутгемптон — МакКарти, Уокер-Питерс, Беднарек, Салису, Перрауд, Армстронг, Ромеу, Уорд-Проус, Женепо, Адамс, Армстронг

МЮ — Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Линделёф, Шоу, Фред, МакТомини, Фернандеш, Погба, Санчо, Гринвуд.


Йўқотишлар

Уилям Смолбоун, Сам МакКвин каби футболчилар жароҳат боис мезбонларга ёрдам бера олишмайди.

"Қизил иблислар" сафида эса Маркус Решфорд ва Алекс Теллесда жароҳат мавжуд бўлса, Фил Жонс, Дин Ҳендерсон, Эдинсон Кавани формада эмаслиги учун баҳсда қатнаша олишмайди.


Рақамлар

МЮ АПЛнинг кетма-кет 26 сафар ўйинда мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда.

Барча мусобақаларда МЮ «Саутгемптон»га қарши қаторасига 13 ўйиндан бери ютқазмаяпти.

«Саутгемптон» Премьер-Лига доирасидаги сўнгги 3 ўйинда имкониятни бой бериб қўйган.


АПЛ 1-турида «Саутгемптон» «Эвертон»да меҳмон бўлиб 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Бруно Фернандеш ва Пол Погбанинг бенефисига айланган "Манчестер Юнайтед" - «Лидс» баҳсида 5:1 натижаси қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Саутгемптон» - МЮ ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:05, 22.08.2021.
Ўқилди: 4093 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик