Кириш Регистрация

Винисиус: ""Реал Мадрид"ни дуранг ҳеч қачон қониқтирмайди"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Леванте"га қарши Ла лиганинг иккинчи тур учрашувидан сўнг, ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсум бошланганидан жуда хурсандман, лекин биз ишлашда давом
этишимиз керак. Мен нафақат якуний нуқтани қўйиш бўйича, балки тактика ва техникада ҳам ишладим. Буларнинг барчаси "Реал"га ёрдам бериш ва мухлисларга қувонч улашиш учун керак.

"Реал Мадрид"ни дуранг ҳеч қачон қониқтирмайди. Ҳар бир учрашувда ғалаба
қозониш учун майдонга тушиш керак. Иккинчи бўлимда "Алавес"га қарши ўйнагандек ўйнаш керак эди, - дея "Реал" матбуот хизмати Винисиуснинг сўзларини келтиради.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 3:3 ҳисобида якунланди ва бразилиялик дубл муаллифига айланди. "Реал" ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда бориб кейинчалик етиб олди.
"Реал Мадрид" икки ўйинда 4 очко жамғарган ва 1-лигада иккинчи ўринда. "Леванте" эса (2 очко) саккизинчи ўринда.

Киритилди: 15:08, 23.08.2021.
Ўқилди: 2650 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4741]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3141]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2744]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2703]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2678]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2385]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2331]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2101]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [1992]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик