Трансферлар ойнасининг сўнгги ҳафтасида ҳали бир нечта «бомба» харидлар содир бўлиши мумкин. Аввало, барчанинг диққат маркази Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппени келажагига қаратилган.
Криштиану Роналду шартномасида яна бир йил бўлишига қарамай, «Ювентус»ни тарк этишга қатъий қарор қилди. У А Серия 1-турида «Удинезе»га қарши ўйинда ўзини майдонга туширмасликларини сўради. У янги мураббий қўл остида ўз келажагини кўрмаяпти.
«ПСЖ» Лионель Месси билан шартнома имзолангандан сўнг, 36 ёшли португалиялик трансферига ҳам жиддий эътибор қаратган. Фақат бу келаси ёзда амалга ошиши мумкин.
«Реал Мадрид» ҳам Криштианунинг Парижга кўчишидан манфаатдор, чунки «қироллик клуби» ҳамон Килиан Мбаппени ўзига жалб қилишда давом этади. Бу трансфер фақат Роналду Парижга ўтсагина амалга ошиши мумкин.
Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» 30 августда французга охирги умид сифатида 130-170 миллион евро таклиф қилишади. Носир Ал-Хелайфи Неймар, Роналду ва Месси билан хаёлий трио уюштирмоқчи, у 22 ёшли Мбаппе билан хайрлашишга тайёр, деб хабар беради AS.
Шунга кўра, Роналдунинг «Ювентус»дан кетиш истаги «Реал Мадрид» ва «ПСЖ»га улар хоҳлаган муҳитни келтириб чиқариши мумкин. «Реал» ўзи учун керакли Мбаппени олади, парижликлар эса бутун дунё ҳавас қиладиган ҳужумчилар учлигини ташкил этади.
ASнинг таъкидлашича, «кекса синёра» ўн миллионлаб иш ҳақини тежаш учун Криштиануни қўйиб юборишга, шунингдек Массимилиано Алелгри қайтган жамоани қайтадан тиклашга тайёр.