Кириш Регистрация

«Реал» «Барселона»га ваъда берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Илайш Морибага "кўз олайтирмайдиган" бўлди.

"Diario Sport" тарқатган хабарга кўра, Европа суперлигасини ташкил қилиш ғояси туфайли ҳамда Лапорта "Барса" бошқарувига қайтганидан икки рақиб ўртасидаги муносабат анча яхшиланган.

Жамоалар бир-бирларининг футболчиларига шартнома таклиф қилмаслик борасида келишиб олишди. Икки томонни ҳам қаноатлантирадиган трансферлар эса бундан мустасно.

Шу билан биргаликда, «Реал» маълум вақт давомида Морибага қизиқиш билдирганини тан олди. Энди эса Флорентино Перес "кўк-анорранглилар" президентига футболчини ўзига оғдириб олмасликка ваъда берди.

«Барселона» Морибани фақат хориж клубига (масалан, «Челси» ёки «Лейпциг») сотади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:49, 26.08.2021.
Ўқилди: 15696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.