Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. Кеча бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин клубларнинг плей-оффга чиқиш имкониятлари

Баҳо:
+1 | -

Кеча 67-бор ўтказилаётган Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Биз гуруҳлардаги ҳолат ва жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини кўриб чиқамиз.


А гуруҳи

"Манчестер Сити"

ПСЖ

«Лейпциг»

«Брюгге»

Ушбу гуруҳда иккита яққол фаворит бор. Шейхлар жамоаси деб ном олган "Манчестер Сити" ва ПСЖ гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борса, «Лейпсиг» ҳам плей-офф босқичига чиқиш учун мазкур икки клубга етарлича ташвиш бўлиши кутилмоқда. Гуруҳда Бельгиянинг «Брюгге» клуби аутсайдер ҳисобланади. Лекин, бу футбол ва унда кутилмаган воқеалар ҳам содир бўлиши мумкин.

B гуруҳи

«Атлетико»

«Ливерпуль»

«Порту»

«Милан»

Ушбу гуруҳ мазкур йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичлари орасида энг кучлиси дея эътироф этилмоқда. Чиндан ҳам 4 жамоа гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун имкониятлари етарли ва тахмин билдириш мушкул ҳисобланади. Аммо, бироз фарқ билан «Атлетико» ва «Ливерпуль»нинг имкониятларини юқори баҳолашимиз ўринли. «Порту» ва «Милан» жамоалари эса Европа Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш олиб боришлари ҳақиқатга яқин.


С гуруҳи

«Спортинг»

«Дортмунд»

«Аякс»

«Бешиктош»

Бу гуруҳда Эрлинг Холанд етакчилигидаги Дортмунднинг «Боруссия» клубида имкониятлар юқори. «Аякс» ва «Спортинг» клублари ҳам бор салоҳиятларини ишга солишади. Турк клуби эса сенсацион тарзда натижа қайд этиб кейинги босқичга йўл олиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.


D гуруҳи

«Интер»

"Реал Мадрид"

«Шахтёр»

«Шерифф»

Иккита фаворит ва иккита аутсайдерга эга гуруҳ. Биринчи ўрин учун Италия ва Испания грандлари баҳс олиб бориши ва катта эҳтимол билан «Шахтёр» Европа Лигаси учун жиддий курашиши кутилмоқда. Мусобақада илк бор иштирок этаётган Молдованинг «Шерифф» клуби эса яхшигина маҳорат мактабини ўташи мумкин.


E гуруҳи

«Бавария»

«Барселона»

«Бенфика»

"Динамо Киев"

«Бавария» ҳамда «Барселона» жамоасининг плей-оффга йўл олишини кўпчилик эътироф этмоқда. Аммо, «Бенфика» ва Киевнинг «Динамо»си ўз даражасидан юқори ўйин намойиш этиб, юқоридаги кутилмаларни ҳам бузиб ташлаши эҳтимоли мавжуд.


F гуруҳи

«Вилярреал»

"Манчестер Юнайтед"

«Аталанта»

"Янг Бойс"

Ўтган мавсум Европа Лигаси финалчилари бир гуруҳдан жой олишган. Қўшимчасига уларнинг ёнида Гасперинининг ҳужумкор ўйин кўрсатадиган «Аталанта» жамоаси ҳам бор. Икки йўлланма учун мазкур уч клуб кураш олиб борса ажаб эмас. Даража жиҳатидан "Янг Бойс" жамоаси аутсайдер ҳисобланади ва уларнинг имкониятлари паст баҳоланмоқда.


G гуруҳи

«Лилль»

«Севилья»

«Зальцбург»

«Волфсбург»

Энг заиф гуруҳ сифатида номланаётган ушбу квартетда «Севилья» бироз устунлик қилиши кутилмоқда. Қолган уч клуб эса гуруҳдан чиқиш учун жиддий рақобатга киришишади. Хулен Лопетеги жамоаси эса улардан бир бош устундек кўринмоқда. Ҳар ҳолда андалусияликлар бундай катта мусобақада иштирок этиш бўйича анчагина тажрибали ҳисобланишади.

 

H гуруҳи

«Челси»

«Ювентус»

«Зенит»

«Малмё»

Амалдаги чемпион «Челси» ва «Ювентус» катта қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олиши мумкин. «Зенит» ва «Малмё» учинчи ўрин учун кураш олиб бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари 14 ва 15 сентябрь кунлари ўтказилади.

Мазкур мусобақа фаворити сифатида эса Месси қўшилган ПСЖ, Роналду ўтиши кутилаётган "Манчестер Сити" клублари эътироф этилмоқда. Улар А гуруҳининг ўзидаёқ тўқнаш келиш имкониятига эга бўлиб туришибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:05, 27.08.2021.
Ўқилди: 14883 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.