"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналдунинг
"Ювентус"дан кетиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Криштиану - "Манчестер Юнайтед" афсонаси. Агар сиз мендан сўрасангиз, мен уни барча даврларнинг энг буюк футболчиси деб атайман. Мен у билан ўйнаш бахтига муяссар бўлдим.
Биз Роналду билан доим яхши мулоқот қилардик. Бруно ҳам у билан гаплашди ва Криш биз ҳақимизда нима деб ўйлаётганимизни билади. Келинг, нима бўлишини кўрамиз ",- дея мураббийнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романонинг Твиттердаги саҳифасида.