“Интер” қаторасига қозонилган ғалабалардан сўнг, гуёки, ўзига келгандек эди. Миланликларни йирик ҳисобда мағлуб этган “Рома”ни мақтабмиз-у, бу ишни “Болонья” ҳам, ҳатто сафарда қила олиши мумкинлиги хаёлимизга келмаган экан.
“Болонья” етакчиси Марко Ди Вайо биринчи таймдаёқ, икки дақиқа ичида ҳисобни меҳмонлар учун жуда қулай кўринишга келтириб қўйди. Учинчи гол эса, айнан Марконинг ўрнига тушган Аквафреска ҳисобига ёзилди – 0:3. “Интер” қанчалик тез кўтарилган бўлса, шунчалик пастга шунғишда давом этмоқда. Қаторасига тўрт учрашувдан бери “Интер” ғалаба нима эканини билмаяпти. Индинга “Парма”ни қабул қиладиган “Рома” агар ғалаба қозонадиган бўлса, “Интер”ни қувиб ўтади ва бешинчи ўринга кўтарилиб олади.
“Наполи” эса “Интер”дан ўзиб кетиб бўлди. “Фиорентина” меҳмони бўлган Маццарри шогирдлари ишончли ғалабага эришдилар. Мезбонлар жуда кўп ҳужум уюштирган бўлса-да, вазиятлар яратиш борасида жуда суст ҳаракат қилдилар. Бу ерда ҳам дубл қайд этилди. Уругвайлик ҳужумчи Кавани Ҳамшикнинг икки тўп узатишини голга айлантира олди ва голлар сони бўйича Златан Иброҳимовичга етиб олди. Лавесси эса энг сўнгги дақиқада ҳисобни йириклаштирди.
ИНТЕР - БОЛОНЬЯ 0:3 (0:2)
Голлар: Ди Вайо (37, 38), Аквафреска (85).
ИНТЕР: Жулио Сезар, Нагатомо, Фараони (Кастайнос, 68), Раноккия, Майкон, Лусио, Х. Дзанетти, Камбьяссо, Снейдер, Форлан (Поли, 61), Паццини.
БОЛОНЬЯ: Жийе, Антонссон, Морлео, Портанова, Раджи, Диаманти (Таидер, 58), Рамирес (Коне, 70), Мудингайи, Пере
Огоҳлантиришлар: Диаманти (32), Снейдер (40).
ФИОРЕНТИНА – НАПОЛИ 0:3 (0:1)
Голлар: Кавани (3, 54), Лавесси (90)
ФИОРЕНТИНА: Боруц, Настасич, Натали, Гамберини, Кассани, Монтоливо, Варгас (Черчи, 75), Беҳрами (Салифу, 46), Оливера (Маркьонни, 65), Амаури, Йоветич.
НАПОЛИ: Розати, Бритос, Каннаваро, Кампаньяро (Грава, 11), Доссена, Жемаили, Ҳамшик (Гаргано, 70), Инлер, Мажжо, Лавесси, Кавани (Пандев, 74).
Огоҳлантиришлар: Ҳамшик (33), Бритос (34), Амаури (45), Оливера (45), Розати (73).