Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«У умид уйғотмоқда». «Барселона»да Ямаль «Олтин тўп»ни ютишга муносиб деб ҳисоблашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт бўйича вице-президенти Рафаэль Юсте каталонияликлар ҳужумчиси Ламин Ямаль 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритишга муносиб эканини таъкидлади.

«Ямаль — бутун дунё ёшларига катта умид бағишлаётган ёш йигит. Унинг истеъдоди бу ёшда шунчалик ақлбовар қилмас даражадаки, бундай футболчини кўп йиллардан бери кўрмаганман.

Шунинг учун адолат қарор топишига ва у муносиб равишда “Олтин тўп”ни қўлга киритишини чин дилдан истайман. Оддий қилиб айтганда, у бутун дунёдаги кўплаб ўғил-қизларга, шунингдек, футболни севувчи бизга бахт улашмоқда.

Адолат қарор топиши керак. У қандай инсон экани ва кўплаб одамларни бахтли қилаётгани учун барчасига муносиб», — дея Юстенинг сўзларини Sport.es нашри келтирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:07, 13.09.2026.
Ўқилди: 1733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик