Кириш Регистрация

Токио-2020. Дзюдочиларимиз финалга чиқа олишмади, икки спортчимиз бронза учун курашади

Баҳо:
+ | -

Токиода давом этаётган паралимпия ўйинларида бугун 4 нафар дзюдочимиз иштирок этиши кўзда тутилган эди. Спортчиларимиздан ҳеч бир финалга чиқа олмади. Ҳамюртларимизнинг икки нафари кечки дастурда бронза медали учун татамига чиқадиган бўлди.

Эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Шариф Халилов бронза медали учун ўтиш баҳсида япониялик Ёшиказу Матсумотога қарши татамига чиқди. Ҳамюртимиз мезбон спортчига ҳеч қандай имкон қолдирмади ва иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди. Энди Шариф Халилов бронза медали учун бразилиялик Тенерио да Силвага қарши баҳс олиб боради.

Эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ширин Шарипов ярим финалда грузиялик Реваз Чикоидзега қарши беллашди. Афсуски, “Олтин очколар”га қадар давом этган курашда Шарипов ҳакамлар томонидан 3 марта огоҳлантирилди ва шунинг эвазига мағлуб бўлди. Энди Ширин Шарипов бронза медали учун озарбойжонлик Илҳом Закиевга қарши татамига чиқади.

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида юртмиз шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Бобоев бронза медали учун ўтиш баҳсида қозоғистонлик Жанбота Аманжолга имкониятни бой бериб қўйди.

Аёллар ўртасидаги 70 кг. вазнгача бўлган Васила Алибоева эса жангларда иштирок этмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:02, 29.08.2021.
Ўқилди: 3112 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6819]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3299]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2971]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2904]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2083]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1880]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1872]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1729]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1632]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1603]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик