Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Ювентус»да Криштиану Роналдунинг ўрнини босиши мумкин бўлган 5 футболчи

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду “Ювентус”даги фаолиятини якунлагани ҳаммага маълум бўлиб улгурди. 2018 йилда португалиялик футболчининг Туринга кўчиб ўтиши мухлисларни қанчалик хайратда қолдирган бўлса, кетиш ҳам деярли шундай бўлди. Клубдаги фаолияти давомида Криштиану Роналду турли турнирларда 134 та ўйинда 101 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.

“Ювентус” бир неча йил ичида ўз рамзига айланган футболчини йўқотди. Туринликларда унинг позицияда ўйнай оладиган футболчи йўқ. Трансфер ойнаси ёпилишига эса саноқли кунлар қолди. “Ювентус”да чинакам муаммоли вазият пайдо бўлди, чунки улар ҳар мавсумда 20 дан ортиқ гол урган футболчининг ўрнини тўлдириши керак. Бу балки, имконсиздир. Ушбу мақолада Криштиану Роналдунинг ўрнига жамоага олиб келиниши мумкин бўлган бешта футболчи билан танишасиз.

Душан Влаҳович

“Ювентус” ёзги трансфер ойнасида Душан Влаҳовичга бир неча бор қизиқаётгани айтилди.

21 ёшли футболчи А Сериянинг 2020/21 йилги мавсумида энг яхши ҳужумчилардан бири бўлиб, унчалик ҳам кўп гол урмайдиган “Фиорентина” таркибида 2 гол уришга эришганди. Влаҳович “бинафшаранглар”нинг ўтган мавсум Италия чемпионатидаги голларининг 44%дан кўпроғида бевосита қатнашди ва қитъанинг энг умидли ҳужумчиларидан бирига айланди.

“Атлетико Мадрид”, “Тоттенхэм”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби жамоалар сербиялик футболчини ўз сафларида кўришни хоҳлаб қолишди. Турли манбаларга кўра, Влаҳович ҳар қайси клубга 50 миллион евродан кам пулга ўтмайди. Душан Влаҳовичнинг кўп ҳаракатлари айнан Криштиану Роналдуникига ўхшаб кетади. Бироқ, у ҳозирча биргина мавсумда ёрқин ҳаракатлар билан эсда қолди. Келгусида футболчи ўсишда давом этадими йўқми, бу эса сўроқ остида.

Мауро Икарди

ПСЖ трансфер ойнасида жаҳон футболида катта ном қозонган футболчиларни жалб қилди, уларнинг маошлари ҳам шунга яраша бўлиши табиий.

Бу ёзги трансфер ойнасининг қолган кунларида бир нечта футболчиларни сотишга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Чиқиш эшиги кўрсатиладиган футболчилардан бири Мауро Икарди бўлиши мумкин. Чунки парижликлар таркибида ҳужумчилар керагидан кўпроқдек.

Шундай қилиб, Маурисио Почеттино ўз ватандошини ортиқча деб ҳисоблай бошласа, Икарди Италия футболига қайтиши мумкин. Жанлука Ди Марцио ва бошқа манбаларга кўра, “Ювентус” сермаҳсул тўпурарга катта қизиқиш билдирмоқда. “Ювентус” Икардини ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқилётгани айтилмоқда.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Пьер-Эмерик Обамеянг “Челси” ва “Cитй”га қарши ўйинларда майдонда борлиги умуман сезилмади. Бир нечта манбаларга кўра, Пьер-Эмерик Обамеянг ёзги трансфер ойнаси охиригача “Ювентус”га кетиши мумкин.

Габон терма жамоаси футболчиси сўнгги бир неча йил мобайнида, айниқса, янги шартнома имзолангандан сўнг, Лондонда қийинчиликларга дуч келяпти. Сўнгги пайтларда Обамеянг ўзининг тўпурарлик қобилятини кўрсата олмаяпти. Эсингизда бўлса, у 2018-19 йилги мавсумда Премьер-лиганинг “Олтин бутса”сини қўлга киритганди.

32 ёшли футболчи янги жамоага ўтса эски ўйинини тиклаб ҳам олар. Бу борада “Ювентус” унга ўз кучига бўлган ишончни қайтариб бериши мумкин. Обамеянг “канонирлар” сафида 151 учрашувда 88 гол киритиб, 20 голли узатмани амалга оширган. Обамеянг “Вест Бромвич”га қарши лига кубоги ўйинида ўзининг ҳали ҳам яхши спорт формасида эканлигини кўрсатиб қўйди. У Шимолий Лондон дербисида хет-трик қайд этди.

Мойзе Кин

Мойзе Кин ўтган мавсумда ижара асосида ПСЖ таркибида бўлган вақтда унинг майдондаги ўйин вақти чекланган эди, лекин ҳозир у “Эвертон”га қайтган.

2020/21 йилги мавсумда Париж жамоаси сафида 41 учрашувда италиялик ёш ҳужумчи 17 гол урди. Киннинг “Ювентус”га қайтиши бошқа эҳтимоллардан яқин бўлиши мумкин. Чунки у айнан “Ювентус” тарбияланувчиси ҳисобланади.

“Ювентус”даги 8 йиллик фаолиятдан сўнг, Кин асосий таркибда кўпроқ дақиқаларини ўтказиш учун Англияга жўнаб кетди. Аммо унинг “Эвертон”га ўтиши режалаштирилгандек бўлмади, у бутун мавсум давомида ПСЖ таркибида ҳаракат қилди. “Эвертон”жамоаси Кинга кетишига рухсат бериши мумкин, чунки 21 ёшли футболчи ҳали бошланғич таркибда ўз ўрнини эгалламаган.

Мойзе Кин жорий мавсум “Эвертон” сафида 59 дақиқа ўйнади ва сўнгги хабарларга кўра, “Ювентус” унинг жамоага қайтишига қизиқиш билдирмоқда. Фабрицио Романонинг сўзларига ишонадиган бўлсак, у жамоа билан шахсий келишувга эришиб бўлган.

Эден Азар

“Реал Мадрид”даги омадсиз икки мавсумдан сўнг, Эден Азар, айниқса жамоанинг молиявий аҳволи оғирлиги сабаб жамоани тарк этиши мумкин.

Эден Азар “Реал Мадрид” таркибида бирон-бир учрашувда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаяпти. Шу сабабли у асосий таркибда ўз ўрнини эгаллаш учун курашмоқда. Жароҳатлар туфайли узоқ вақт футболдан четда бўлгани унинг Мадриддаги фаолиятининг муҳим давридаги ўйинларда иштирокини чеклаб қўйди. Жамоада Винисиус Жуниор, Гарет Бейл, Родриго ва Лука Йович сингари футболчилар кўпинча бельгиялик футболчидан устун кўриляпти.

Бу Азарни трансферлар ойнаси якунига қадар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин бўлган жамоага ўтиш эҳтимолини оширади. Marca'нинг хабарига кўра, Эден Азар “Ювентус”нинг биринчи рақамли мақсади. Криштиану Роналду ўрни учун Азар энг зўр ўринбосар ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Испания пойтахтида футболчи икки мавсум давомида атиги 45 ўйин ўтказди.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 14:56, 29.08.2021.
Ўқилди: 7803 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.