Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ҳозир ёки ҳеч қачон - Мбаппе трансферининг «Реал» учун плюс ёки минуслари

Баҳо:
+ | -

Килиан - феноменал шахс, бироқ ҳали у буюк футболчи бўлиб улғайганича йўқ дейдиганлар топилади. Аммо у келмоқчи бўлган жамоа муҳити француз уччун энг идеал паллада. Нега дейсизми? Қуйида қисқача тўхталиб ўтамиз.

У «Реал»га ўтадиган бўлса, катта масъулиятни зиммасига олишига тўғри келади. Чунки жамоада ҳали Азар кутилганидек формасини оқлаганича йўқ. У ҳали Роналдунинг ўринбосари бўлишига анча бор. Шундай экан, Килиан Мадридга шунчаки ҳою ҳавас билан ташриф буюрмайди. «Реал» яқин икки-уч мавсумдан буён гарчи ғалабаларига қарамай умидсиз темпда қадам ташламоқда. Албатта бу йўлда Мбаппе трансфери энг оқилона танлов бўлиши шубҳасиз.

Бироқ ёш французнинг «қироллик клуби» сафига келиб қўшилиши осон бўлмаяпти. Иккала томон раҳбарлари ўртада ғалати «ўйинлар»ни келтириб чиқаришмоқда. Агар Мбаппенинг трансфери яна бир йилга суриладиган бўлса, у янги жамоасига текинга келиб қўшилади. Перес росмана шуни ўйлаётган бўлса, бошқа томондан совринлар борасида рақибларига имкониятни бой бериб қўйиши ҳам мумкин. Зеро, жамоанинг ҳозирги ҳолати буни исботлаб турибди.

Плюс. Ғалаба учун чанқоқлик. Топ ҳужумчилар таснифида

Килиан - вазиятларни яратишда етук проффессионал. Бежизга унга «Реал»даги афсонавий рақамни ваъда қилишмаяпти. Унинг бошқа ўйинчилар билан солиштиргандаги статистикаси ҳам аъло даражада. Голлар уриш чоғида у топ-5 чемпионат ҳужумчиларининг 94 фоизидан яхшироқ кўрсаткичга эга. Ассистентлик борасида у вингерларнинг нақ 90 фоизидан устун. Пенальтиларни ҳисобга олмаганда, кутилган узатмалар ва кутилган голлар самарасига кўра, ҳужумкор ўйинчиларнинг 98 фоизидан олдинда. 22 ёшли Мбаппени аллақачон супер юлдуз даражасига чиқиб улгурган деса ҳам бўлади. Шунингдек, у ўз жамоасининг ҳужумларини шакллантиришда ҳам етакчилар қаторида тер тўкади. У майдондаги ҳаракатларини ўта енгиллик билан амалга оширади.

Минус. Тактик жиҳатдан ноқулайлик

«Реал»нинг сўнгги йилларда танлаган тактик схемасига эътибор қаратсак, у Мбаппе учун бироз ноқулайликлар туғдиришини кузатиш мумкин. Зидан даврида йигитлар 4-4-2 да ҳаракат қилишган. Анчелотти ҳам деярли шу схема ортидан кетди. Килиан келгусида Бензема ўрнини босадиган Левандовски ёки Холанд каби марказий ҳужумчи эмас. Уни юз фоиз бир позицияда ўйновчи вингер деб ҳам бўлмайди. У эркин ижрочи. Рақибларини чалғтишга қулай. Албатта бу муайян услубга ёпишиб олмайдиган Карло ота учун мақбул ечим сифатида хизмат қилиши мумкин. Бироқ баъзи фарқлар ҳам йўқ эмас. Мбаппе Винисиус, Бэйл, Азар ва Бензема билан тўртлик схемасига қўшиладиган бўлса, Анчелотти ўйинни қай тартибда қуриши мумкин?. «4-3-3» ва ўнгда Килиан ёки унинг чапида Эден билан алмашиб ҳаракат қилиши фақатгина назарий жиҳатдан кўрилган тахминлар холос. Шунингдек, «4-4-2» варианти ҳам ўртага чиқиши мумкин. Бироқ бу усулда ўзаро ноқулай «ромб» юзага келиб қолади. Бунинг натижасини биз Евро-2020да Мбаппе ва Бензема ўртасидаги ўзаро конфликтлар фонида ҳам кузатдик. Бу кўплаб саволларни келтириб чиқариши табиий.

Плюс. Анчелотти - ақлли мураббий

Тўғри, ҳозирги пайтда Папа Карло аввалги мавқейида бўлмаслиги мумкин. Чунки охирги беш йил давомида у илгари амалга оширган натижаларини кўрсата олмади. Аммо Анчелотти иқтидорли футболчилар билан қандай ишлаш кераклигини жуда яхши билади. Биз италиялик мутахассисни услубсиз мураббийлар қаторига қўшишимиз мумкин. Яъни у ҳеч қачон шогирдларини маълум бир схема остига қамаб, тўп назоратини биринчи планга олиб чиқмаган. У ҳар бир футболчининг ўйинидан келиб чиқиб алоҳида услуб яратиб келган. Шу сабабли бошқарган ҳар бир клубида ўзгача ва умуман бошқа Анчелоттини кўриш мумкин. Бу унинг ютуғи, унда адаптация кучли шаклланган. Фаолияти давомида бир қатор «Олтин тўп» соҳиблари билан ишлаш тажрибаси бор ва Мбаппе албатта бундай мукофотни умр бўйи орзу қилиб келади. «ПСЖ»да ҳеч қачон Килиан орқали ўйин қурилмаган, хусусан, терма жамоада ҳам. У энди 22 ёшда ва лидерлик салоҳиятини ўзида ўстириб боргани ва ҳозирги мураббийни ҳисобга олсак, «Реал» унинг учун энг идеал жой. Папа Карло французни илҳомлантирувчи стимулларни топишга қодир. Агар Азар, Бензема ва Мбаппе бўғини тўғри боғлай олинса, «Реал» ҳужумда ниҳоятда кучли триога эга бўлади.

Минус. Ҳозир ёки ҳеч қачон

Флорентина Перес айни дам энг чигал вазиятда қолган. Унинг айёр «ПСЖ» вакиллари учун таклиф этаётган суммалари ўзини оқламаяпти. Дард устига чипқон деганларидек, Суперлига машмашаларидан сўнг Перес ҳар бир қадамини босишдан олдин чуқур ўйлайдиган вазиятга тушиб қолди. У энди Леонардонинг айёрона «ўйин»ларига ўз қаричи билан жавоб бера олмайди. Яқиндагина 180 миллионга яқин таклифга ҳам рад жавоби бериб юборилди. Воқелар ривожи шу кетишда давом этса, «қироллик клуби» «жанг»да ютказиши аниқ. Агар ушбу трансфер бу мавсум ўхшамай қоладиган бўлса Мбаппе эркин агентга айланади ва унинг режалари ҳам ўзгармай туришига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Турли инсайдерлар «Ливерпул» ёки «Манчестер Сити» вариантлари хусусида ҳам гапиришмоқда. Килианнинг «ПСЖ» билан янги шартнома имзолаш варианти ҳам йўқ эмас.

Шу сабабли «қаймоқранг» тараф анчадан бери Леонардо ва шайхларни ғазаблантираётгани бежизга эмас. Мбаппе табиий равишда музокараларда янада тажовузкорроқ бўлишни уқтирмаяпти. Парижлик босслардан уни осонлик билан қўлга киритиш имконсиз. Салкам 200 миллионлик трансфер французни «Реал» тарихидаги энг қиммат футболчилар қаторига қўшиши мумкин. Бироқ УЕФА бу ишга қўл силтаб кетолмайди. Европа Суперлигасига аъзо 9 та клуб бу лигани тарк этгач, Европа клублар асоциацияси қолган 3 клубни ўз рўйхатидан чиқариб юборган. Мадрид суди эса ҳалигача тегишли ҳуқуқ нормалари юзасидан қўмита билан баҳсга киришган. Бу «Реал»га мавсум давомида бир қатор чекловларни юзага келтириши мумкин. Бунинг устига Ла Лига раҳбари Тебас ҳам барча клубларни трансферлар ойнасида адолатли сиёсат юритишга чақирмоқда. Хуллас «ПСЖ» ва УЕФА бир ёну Переснинг ўзи бир ён. Ўртада қийналган биргина Мбаппе бўлиб қолмоқда. Агар у Лига 1да қоладиган бўлса ҳам аввалги иштиёқида ўйнай олмаслиги аниқ. Бу каби омиллар албатта унинг Мадрид аталмиш диёрга етиб олишига тўсқинлик қилади.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 15:36, 29.08.2021.
Ўқилди: 8570 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.