Гуус Хиддинкнинг агенти Кес ван Ньювенхейзен мижозининг янги клубдаги юлдуза футболчилар Роберто Карлос ва Самуэль Это’О билан муносабати борасида гапириб ўтди.
"Карлос билан адашмасам, "Реал"да бирга ишлашганидан буён бир-бирларини яхши танишади. Роберто яқинда телефон қилиб: Илтимос, Гуус бизга ёрдамга кел деганди. Карлоснинг айтишича у ва Это’О клуб хўжайини Сулаймон Керимовга рус мураббийларининг усти услубда ишлашини айтишган экан. Уларда аниқ бир замонавий услуб йўқ, дейишган. Шундан сўнг Керимов рус мураббийлари хизматидан воз кечишга қарор қилган".
"Бу вазият Хиддинкка қийинчилик туғдирмайдими? Мени жиддий ва яхшилаб эшитинг. Хиддинк профессионал. У футболчилар билан қандай ишлашни билади. Шундай экан, албатта у бундай вазиятда қийинчиликка дуч келмайди", дейди мутахассиснинг агенти "Советский Спорт" нашрига берган интервьюсида