Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари олдидан жиддий йўқотишларга учрамоқда.
Жамоага ҳужумчилар Луис Суарес ва Эдинсон Кавани ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Уругвай терма жамоасининг расмий матбуот хизмати маълум қилди.
Суарес кеча «Вильярреал»га қарши баҳсда жароҳат олди. Каванига эса «Манчестер Юнайтед» халқаро майдон учун рухсат бермайди.
Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси сентябр ойида учта ўйин ўтказади - Перу, Боливия ва Эквадор терма жамоаларига қарши.