“Ўйин охирида Чемпионлар кубоги биздан олти фут узоқда бўлади холос. Аммо мағлуб бўлсак, қўлимизни ҳам теккиза олмаймиз. Ораларингиздаги баъзилар ҳатто бу кубокка бошқа бунчалик яқин келмасликлари ҳам мумкин. Бугун ғалаба учун бор имкониятни ишга солмасдан туриб, яна бу кубок илинжида бу ерга қайтишни умид ҳам қилманглар” (1999 ЕЧЛ финали танаффус пайтида)
“Менинг энг асосий мақсадим бугунги муаммоларни ҳал қилишгина эмас. Менинг асосий мақсадим “Ливерпуль”ни ҳозирги турган чуққидан пастга қулатиш. Худди шундай деб бир ерга ёзиб қўйинглар” (80-йилларда)
“Лаънати қошини шунчаки елимлаб қўй. Тамом.” (Бекхэм билан бўлган воқеадан сўнг физиотерапевтга)
“Улар ҳар доим келадилар-да: ”Инглизлар жуда кучли, биз эса иккинчи қаватда умуман ўйнай олмаймиз. Биз уни қила олмаймиз, биз буни қила олмаймиз” деб “ашула айтаверадилар”. Ва 3:0 ҳисобида ютиб кетадилар” (италияликлар ҳақида)
“Мен уни биринчи марта кўрганимда 13 ёшлардаги болакай эди. У майдонда гуёки, шамолда парракни қувлаб юргандек таассурот уйғотарди” (Райан Гиггз ҳақида)
“Клубдан кимларни кетаётганининг катта аҳамияти йўқ. Асосийси, “Манчестер Юнайтед” номи бу ердан ҳеч қаерга кетмайди”
“Иккита холосми? Менимча, Арсен Венгер билан Виктория Бекхэмни отган бўлардим” (“Тўппончангизда иккита ўқ бўлганида, кимни отган бўлардингиз?” деб сўрашганда)
“Яна ўша гапми? Верон – ажойиб футболчи. Сизлар эса аҳмоқлар гуруҳисизлар” (журналистларга)
“Уни ақлли деяпсизларда-а? Бешта тилда гапира олади, шундайми? Жамоамда 15 ёшли африкалик футболчи бор. У ҳам бешта тилни билади” (Арсен Венгер ҳақида)
“Ҳеч кимни мана шу ирландиялик каби қадрламасам керак. Айниқса, “Дель Алпи”даги ўйинда у ҳақидаги тасаввурларим янада ўсди. Унга сариқ карточка кўрсатилиб, унинг финални ўтказиб юбориши маълум бўлгач, гуёки, унинг кучи икки баробар ошиб кетди. Менимча. Ютқазишдан кўра у ўшга ерда ўларди. Унинг ҳаракатлари атрофидагиларни ҳам руҳлантирди. Менинг ушбу футболчининг муваффақиятларида хиссам борлигидан хурсандман” (Рой Кин ҳақида)
“У офсайдда туғилган” (Индзаги ҳақида)
“Уни танқид қиладиганлар, аввав, унинг қандай шуғулланишини бир кўрсалар бўларди” (Роналду ҳақида)