Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Торрес: «Бугуним ва келажагим «Челси» билан боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

"Челси" клубу ҳужумчиси Фернандо Торрес клубдаги ва шахсан унинг ўйини билан боғлиқ бўлган ҳозирги қийин вазият ҳақида The Guardian нашрига сўзлаб берди. 

"Тўғрисини айтсам, мен жамоадаги биринчи мавсумимдан сўнг, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади ва мен яхшироқ ўйин намойиш эта оламан деб ўйлагандим. Ҳаммаси ҳозиргига қараганда яхшироқ бўлишини кутгандим".

"Айни вақтда жуда қийин вазият юзага келган. Сабаби менинг шахсий ҳаётим билан боғлиқ ишлар кўнгилдагидек. Клуб менга жуда ёқади, бу ердаги ҳар бир ҳодим билан бирга ишлаш қизиқ ва мароқли. Футболчилар билан ҳам муносабатим яхши. Лекин «Челси» ҳозир ёмон дамларни бошдан кечиряпти. Керакли натижаларни қўлга кирита олмаяпмиз. Бироқ биз ҳозирги вақтда жамоанинг ўйин услубини ўзгартириб боряпмиз, шунингдек, уни ёшартириш ишлари ҳам амалга ошириляпти".

"Ўзим ҳақимда гапирадиган бўлсам, ўйинимни яхшилашим керак. "Ливерпул"да тўп сурган вақтларим баъзи бир учрашувларда умуман ўйиним қовишмасди ёки етарлича яхши ўйин кўрсата олмасдим. Лекин доим гол урардим. Ҳозир эса ғалати ҳислар мени чулғаб олган. Сабаби, жисмоний жиҳатдан ўзимни ҳар қачонгидан-да кучлироқ эканимни ҳис қилиб турган бўлсамда, гол ура олмаяпман. Менда голли вазиятлар кўп бўлаётгани йўқ. Бўлган вақтларда еса улардан фойдалана олмаяпман".

"Менинг бугуним ва келажагим «Челси» билан боғлиқ. Ҳали бу ерда қиладиган жудаям кўп ишларим бор. Уларни амалга ошириш ҳақида ўйлашим керак. Чунки, тўп сурган ҳамма жамоаларида шунга эришганман. Ўзимдан бошқа ҳеч нарса кутмаяпман", — дейди Фернандо.

Манба: guardian.co.uk
Киритилди: 17:01, 18.02.2012.
Ўқилди: 9925 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.