«Интер» вингери Валентино Лазаро ижара асосида «Бенфика»га кўчиб ўтди. Бу ҳақда Португалия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шартнома 2021/2022 йилги мавсум охиригача ҳисоблаб чиқилган. Бироқ битим ҳақидаги бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Лазаро «Боруссия М» сафида ижара асосида ўйнади. У Бундеслигада 22 та ўйин ўтказиб, 2 та самарали зарба қайд этган.