Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Шўртан» «Севастополь» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Янги чемпионатга Туркиянинг Анталия шаҳрида тайёргарликни давом эттираётган Ғузорнинг “Шўртан” клуби бугун Украинанинг “Севастополь” клубига қарши ўртоқлик учрашувда майдонга чиқиб 2:2 ҳисобида дурнаг натижани қайд этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Ҳамза Каримов бурчакдан оширилган тўпга дарвозабон нотўғри позиция танлаб олганли сабабли қийинчиликсиз рақиб дарвозасини ишғол этди.

Гол киритганларидан руҳланиб кетган Игорь Николаевич шогирдлари Аббос Амоновнинг аниқ тўп оширишидан сўнг Мўйдин Мамазулумов боши билан украиналиклар дарвозасини ишғол этди  - 2:0.

Лекин, ҳимояда йўл қўйилган хатолик оқибатида “Севастополь” футболчилари ҳисобни қисқартиришди  - 2:1.

Биринчи бўлим якунланишига саноқли сониялар қолганида Александр Корнейчук ўз дарвозасидан яна гол ўтказиб юборишга мажбур бўлди  - 2:2.

Иккинчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган “Шўртан” футболчилари бир қатор хавфли ҳужумларни уюштиришди, лекин уюштирилган ҳужумларни якунига етказиб қўядиган футболчи топилмади. Шу тариқа, куннинг биринчи ярмида ўтказилган учрашувда кучлар тенг келди.

Ушбу ўртоқлик баҳсида қуйидаги футболчилар синаб кўрилди:

“Шўртан”: А. Корнейчук, Ҳ. Каримов, А. Алиқулов, Р. Бердимуродов, В. Пономарёв, В. Афонин, А. Соро, Б. Қодирқулов, А. Амонов, М. Мамамзулумов (В. Клишин), Ф. Петковский.

 Эслатиб ўтамиз, энди Криушенко шогирдлари иккинчи баҳсни бугун маҳаллий вақт билан соат 18:00да Сербиянинг “Напредак” клубига қарши ўтказади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 18:08, 18.02.2012.
Ўқилди: 10574 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.