Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Токио-2020. Сузиш. Мусабеков ва Тошпўлатова финалга йўл олишди

Баҳо:
+ | -

Токио-2020 паралимпиадасининг навбатдаги куни ҳам бошланиб кетди. Уч нафар сузувчимиз саралаш баҳсларида иштирок этишди.

Эркаклар ўртасида S13 таснифида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Фирдавсбек Мусабеков иштирок этди. У 1:06.42 дақиқа вақт билан ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мусабеков иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:02 да бошланади.

Шунингдек, бироз аввал пара сузиш бўйича аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари якунланди. Ушбу саралашда 2 нафар ҳамюртимиз – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова иштирок этди. Тошпўлатова 1:21.60 дақиқа вақт билан 4-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасига эга бўлди. Афсуски, 1:28.12 дақиқа вақт сарфлаган Мирзоҳидова маррага 7-ўринда етиб келди ва саралашдан ўта олмади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳсанамхон Тошпўлатова иштирокидаги финал баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 15:08 да бошланади.

Манба: paralympic.uz
Киритилди: 07:04, 01.09.2021.
Ўқилди: 3462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик