1 сентабр куни Страсбургда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасидан ўрин олган Франция - Босния ва Герцеговина учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Эдин Жеко ўзини боснияликларнинг гаолига муаллифлик қилди. Ҳужумчи учун бу гол терма жамоа учун 60-голи бўлди. Шу тариқа, Жеко терма жамоадаги голлари сони бўйича Европанинг 10-футболчисига айланди.
Пешқадам - Португалия терма жамоаси сафида 111 та гол урган Криштиану Роналду. Улардан кейин Ференц Пушкаш (Венгрия ва Испания, 84), Сандор Косич (Венгрия, 75), Мирослав Клозе (Германия, 71), Роберт Левандовски (Польша, 69), Герд Мюллер (Германия, 68), Робби Кин (Ирландия), 68), Ромелу Лукаку (Бельгия, 64) ва Златан Ибрагимович (Швеция, 62).