Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари белгиланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Суперлига 16-тури доирасидаги «Пахтакор» – АГМК учрашувида АГМК футболчиси Аббосжон Отахонов баҳснинг 82-дақиқасида тўп учун кураш бўлмаган вазиятда тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юзига зарба бериб, ўйин қоидасини қўпол равишда бузгани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Суперлига 16-тури доирасидаги «Металлург» – «Машъал» учрашуви якунидан сўнг «Металлург» жамоаси расмий вакили Шавкат Саидов ўзини нопрофессионал тутган ҳолда, агрессивлик билан «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковнинг кўкрак қисмига мушт билан зарба берди. Мазкур хунук ҳолат кенг жамоатчиликнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлди.

Ушбу хатти-ҳаракати учун Шавкат Саидовга 1 (бир) йил муддатга ҳар қандай футбол фаолияти билан шуғулланишдан четлаштириш интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, клубдан ушбу расмий шахсга 2021 йилги мавсум учун ЎзПФЛ томонидан тақдим қилинган лицензияни 3 кун муддат ичида топшириш талаб этилади.
Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Шунингдек, Суперлига 16-тури доирасидаги «Металлург» – «Машъал» учрашуви якунидан сўнг «Металлург» футбол клуби аъзолари стадионда оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариб, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишди. «Металлург» футбол клуби учрашувда тартиб-интизомни таъминламагани, майдон ва унинг атрофида вужудга келган тартибсизликларнинг олди олинмагани учун жазоланади ва клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

У-18 чемпионати 13-тури доирасидаги «Арал Самали У-18» – «Навбаҳор У-18» учрашуви 45+2-дақиқасида «Арал Самали У-18» жамоаси футболчиси Бахит Пердебаев ва «Навбаҳор У-18» жамоаси ўйинчиси Сарвар Баҳодиров ножўя сўзлар ишлатиш орқали бир-бирини ҳақорат қилди ва кейинроқ тажовузкор хатти-ҳаракатлар амалга оширилди. Шу сабабли Сарвар Баҳодиров ҳамда Бахит Пердебаевга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, «Арал Самали У-18» – «Навбаҳор У-18» учрашувининг 71-дақиқасида «Арал Самали У-18» футболчиси Зулпухар Қуваншибаев рақиб ўйинчисига қасддан жарохат етказиш мақсадида рақиб оёғига зарба бергани учун 3 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 14:14, 03.09.2021.
Ўқилди: 1972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик