"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Манчестерга келганидан кейин беш кунлик карантиндан ўтиши керак. Клуб португалиялик футболчини бундан истисно қилиш учун Британия ҳукуматига мурожаат қилган, бироқ рад жавобини олган, деб хабар беради Manchester Evening
News нашри.
Жамоанинг 36 ёшли футболчиси 2 сентябр, пайшанба куни Манчестерга етиб келди.
Ўша куни клуб 7-рақамда ўйнашини эълон қилди.
Аэропортда португалиялик юлдузни жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда клубнинг техник директори бўлган Даррен Флетчер кутиб олди.
Флетчер илгари Роналду билан бирга ўйнаган.
КриРо 2022 йилги жаҳон чемпионатига саралаш баҳсидан сўнг Ирландия терма жамоаси билан (2:1) ўйинда жамоа сардори сариқ карточка олди ва бу унинг дисквалификациясига сабаб
бўлди.
Шунинг учун "МЮ"нинг янги футболчиси Португалия терма жамоаси жойлашган базани эрта тарк этди. Роналду ўша учрашувда дубл қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди ва бир вақтнинг ўзида жаҳон рекордини ўрнатди. У 111 та гол билан барча даврларнинг энг яхши тўпурарига айланди.