Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Янги лойиҳа! Футбол тарихидаги энг тезкор ва энг кўп хет-трик кимга тегишли эканлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -1

Энди Билдим! Бу бизнинг янги лойиҳа. Бу лойиҳа мобайнида футболга оид қизиқарли фактлар ва ҳодисалар билан таништириб ўтамиз.

  Хет-трик нафақат футболда балки бошқа спорт турларида ҳам учрайди. Аслида, бу ибора қаердан пайдо бўлган? Бу ибора аслида крикетдан келиб чиққан. Крикетчи 3 та тўпни кетма-кет уч бора дарвозага етказиб берганда, уни тақдирлаш учун "hat" яъни шляпа совға қилишган.

 

Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг тезкор хет-трик “Ливерпуль” афсонаси Робби Фаулерга тегишли. У 1994-95 йилги мавсумда Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозасини  бор-йўғи 4 дақиқа ҳамда 32 сонияда уч бор ишғол қилган.Бутун футбол тарихидаги энг тезкор хет-трик  эса 1973 йилда аргентиналик Малони томонидан амалга оширилган.  “Гимнасия ва Эсгрима”га қарши баҳсда у 1 дақиқа-ю  50 сония ичида 3 гол уриб, мутлақ рекорд натижани қайд этган.

 ХХI асрда ва бутун футбол тарихида энг кўп хет-трик қайд этган футболчи эса Криштиану Роналду ҳисобланади. У ҳозиргача 57 бора бир ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган. Кейинги ўринда эса Лионель Месси. Унда хет-триклар сони 54 та. 

Чемпионлар лигаси доирасида энг кўп хет-трик қайд этган футболчилар ҳам замонамизнинг икки суперюлдузи ҳисобланади. Улар 8 ўйинда 3 мартадан гол уришга муваффақ бўлган.

Шунингдек, Чемпионлар лигаси тарихида хет-трик қилган энг ёш футболчи "Реал" футболчиси Раул ҳисобланади. У 18 ёш-у 113 кунлигида бу натижани қайд этди. Ундан кейинги ўриндан ҳам айнан "қироллик клуби" футболчиси жой олган. Бразилиялик Родриго 2019 йил "Галатасарай"га қарши баҳсда 3 та гол уриб, бу борада иккинчи кўрсаткични қайт этди. 

  

                                                                            Худайқулов КАРИМ тайёрлади

      

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:06, 04.09.2021.
Ўқилди: 12853 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик