"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Донни ван де Бекнинг агенти Гвидо Альберс ҳужумчи Криштиану Роналдунинг инглиз клубига қайтганидан ғазабда. Голландияликнинг агенти 36 ёшли футболчининг келиши унинг мижозининг ўйин вақтига таъсир қилишидан қўрқмоқда.
"Биз Роналдунинг трансфери биз учун жуда ёмон хабар. Погба чап қанотда ўйнайди, лекин Криштианунинг қайтиши яримҳимояга бошқа футболчи қўшилишини ва Поль ўз позициясини тарк этишини англатади. Биз Сульшер ва клуб билан музокаралар олиб бордик. Раҳбарияти ташаббусни ўз қўлига олди ва мижозим учун "Эвертон" вариантини таклиф қилишди. Лекин, трансферлар ойнаси ёпилишидан аввал бизга Сульшер ва "МЮ" вакиллари қўнғироқ қилишди. Трансферни амалга ошмаслиги ва Донни эрталаб машғулотларга келиши кераклиги айтилди. Биз Донни нафақат Лига кубоги, Англия кубоги ёки Европа кубоги ўйинлари учун ҳам ўйнаши кераклигини айтдик. У Англияга Премьер-лигада ўйнаш учун келган",- дея агентнинг сўзларинии келтиради Ziggo Sport нашри.