«Тоттенхэм» «Милан» яримҳимоячиси Франк Кессьени нишонга олган. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда. Лондон клуби миланликларга футболчи алмашишини таклиф қилади.
Яъни, яримҳимоячи Тангуй Ндомбеле қарама-қарши йўлда Италияга ўтиши мумкин. Франциялик футболчи «шпорлар»нинг янги устози Нуну Сантунинг режаларига киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франциянинг «ПСЖ» клуби Кессье хизматларига қизиқиш билдирган эди.