"Барселона" президенти Жоан Лапорта ўтган ёзда "ПСЖ"дан Неймарни жамоага қайтариб олмоқчи эди. Футболчининг ўзи қайтишга қарши эмас эди, чунки у Парижда "Барселона"нинг икки вакили билан учрашувда эълон қилган эди, деб хабар беради Sport.es нашри. Неймар "Камп Ноу"га қайтиб, ўша пайтда каталонияликлар лагерида бўлган Месси билан бирга ўйнашни мақсад қилган эди.
Футболчининг хоҳишини билиб, Париж жамоасининг хўжайинларидан бири 20 миллион евро миқдорини бразилиялик отасининг ҳисобига ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида аргентиналик Лионель Месси эркин агент сифатида "Барселона"дан "ПСЖ"га кўчиб ўтди ва француз клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.